Сиднейлик инстаблогер Хива ҳақида видео олди

Сиднейлик инстаблогер Хива ҳақида видео олди

Aвстралиялик 22 ёшли дрон ландшафт фотографи, таниқли инстаблогер GAB SCANU (@gabscanu) ўзининг саҳифасига Хиванинг Ичан қалъа мажмуасига қилган саёҳат видеосини жойлади.

Габриэль видеога қуйидагича изоҳ қолдирган: "Қадимий Хива шаҳри осмонида парвоз. Бу шаҳарнинг архитектураси шу қадар ноёб эдики, мен дунёнинг бошқа бирон бир бурчагида бундай дизайн ва рангларни кўрмаганман. Ишонасизми ёки йўқми, видеода кўринган бу бино мен тунаб қолган меҳмонхона эди". 

Бу видеони Инстаграмда ҳозирча 24 минг киши томоша қилди, 225 киши изоҳ қолдирди.

Блогернинг Унинг Инстаграмда 363 минг обуначиси бор.

4488