Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сўнгги 5 йилда Қирғизистон фуқаролигини энг кўп ўзбекистонликлар олган
15.01.2020 19:03,  
674

Охирги беш йил давомида асосан Ўзбекистон, Тожикистон, Россиядан келганлар Қирғизистон фуқаролигини олган. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон таҳлилий маълумот тайёрлади.

Қирғизистонда давлат фуқаролигини бериш ҳақида ҳужжатни президент имзолайди. Охирги марта ҳужжат 2019 йил 30 декабрда имзоланди – 978 нафар фуқаро Қирғизистон фуқаролигини олди.

2015 йилдан бери 22 456 киши Қирғизистон фуқаролигини олган. Уларнинг аксарияти 82 фоизи этник қирғизлар.

Фото: Sputnik

Шунингдек, 2015-2018 йилларда Қирғизистон фуқаролигини энг кўп ўзбекистонликлар олган. 2019 йилда эса қирғиз фуқаролиги энг кўп тожикистонликларга берилган.

Сўнгги беш йил давомида 12 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар Қирғизистон фуқаролигини олган. (2015 йилда – 4470 киши, 2016 й. – 3401, 2017 й. – 2341, 2018 й.-1284, 2019 йил 10 ойда — 887).

Таъкидланишича, Украина, Молдова, Покистон, Хитой, Туркия ва Мисрдан келган кишиларга ҳам мамлакат фуқаролиги берилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан