Спартак жамоаси Остон Ўрунов учун €4 млн. сарфламоқчи

Спартак жамоаси Остон Ўрунов учун €4 млн. сарфламоқчи

Ҳозирда Россиянинг "Уфа" футбол жамоаси сафида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик спортчи Остон Ўруновни яна рус жамоаси "Спартак" ўз сафида кўришни истаяпти. Жисмоний тарбия ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматининг ёзишича, жамоа бошқирдистонликларга футболчи учун 4 миллион евро (52 млрд. сўм) тўлашга тайёр. Фақат маблағ иккига бўлинган ҳолда тўланади. Москваликлар ҳозирнинг ўзида 2 млн евро тўлайди. Қолган 2 млн евро 2 йил ичида тўлаб берилади.

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов “Уфа” сафига жорий йилнинг аввалида Тошкентнинг “Локомотив” клубидан бориб қўшилган эди.

19 ёшли футболчи Бошқирдистон клуби сафида 10 та ўйинда майдонга тушди. Ўзининг ажойиб ўйинлари билан Остон Ўрунов Россия футбол мутахассислари ва мухлислари эътиборига тушди.