ССВ Бош прокурордан шифокорларни калтаклаганларни қаттиқ жавобгарликка тортишни сўради

ССВ Бош прокурордан шифокорларни калтаклаганларни қаттиқ жавобгарликка тортишни сўради

Аввалроқ, жорий йил 4 июнь куни Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани шифокорлар билан нохуш ҳодиса содир бўлгани ҳақда хабар берган эдик.

Маълум қилинишича, кеча, 4 июнь куни Сайхунобод туманидаги «Ғалаба» маҳалласига чақириқ бўйича етиб борган тиббиёт ходимлари машинадан тушишлари билан шу ерда бўлган бир гуруҳ маст ҳолдаги кишилар томонидан ҳеч қандай сабабсиз аёвсиз калтакланган.

Сирдарёда шифокорлар 6 нафар шахс томонидан калтакланди

Натижада, 28 ёшли шифокор ва 44 ёшли фельдшер туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез ёрдам бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазири Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига мурожаат йўллади. Унда юқорида қайд этилган ҳолатни назоратга олган ҳолда, айбдор шахслар қаттиқ жавобгарликка тортилишини таъминлашда амалий ёрдам сўралди.