Таниқли рус разведкачиси 103 ёшида вафот этди

Таниқли рус разведкачиси 103 ёшида вафот этди

Таниқли рус разведкачиси, Россия Қаҳрамони Алексей Ботян вафот этди. Бу ҳақда Россия ташқи разветка хизматига таяниб РИА Новости хабар бермоқда.

10 феврал куни Ботян 103 ёшга кирган эди.

Алексей Ботян 1917 йилда ҳозирги Беларуснинг Вилна губерниясида туғилган. Иккинчи жаҳон уруши бошланишида у Полша армияси таркибида иштирок этган.

1941 йилда СССР фуқаролигини олган ва разведка фаолияти билан шуғулланган.

1945 йилнинг январида Дунай дарёсига қурилган тўғонни вайрон қилишга мўлжалланган Ягеллон қасридаги немисларнинг ўқ-дори омборини йўқ қилган ва бу орқали Краков (Полша) шаҳрини сув босишидан сақлаб қолган.

Ботян таниқли ёзувчи Юлиан Семёновнинг “Майор Вихрь” романи ҳамда роман асосида суратга олинган филм қаҳрамонининг ҳаётдаги прототипидир.

2007 йилнинг май ойида Россия Федерацияси президенти буйруғи билан “Краковни сақлаб қолганлиги учун” Россия Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.