Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тарихда илк бор Исроил ўз фуқароларига Саудия Aрабистонига боришга рухсат берди
27.01.2020 10:49,  
987

Исроилликлар Саудия Aрабистонида 90 кунгача бўлишлари мумкин. Исроил ҳукумати ўз фуқароларига Саудия Aрабистонига саёҳат қилиш тақиқини олиб ташлади. Бу ҳақда Jerusalem Post хабар бермоқда.

Тегишли кўрсатмани Исроил Ички ишлар вазирлиги раҳбари Aрие Дери имзолади.

Ҳужжатга кўра, киришга рухсат фақат диний сабабларга кўра (ҳаж) ёки иш юзасидан учрашувлар учун берилади. Хусусан, одамлар ушбу қироллик мамлакатига кириш учун Саудия ва Исроил расмийларидан рухсат олишлари керак. Иш учрашувлари учун расмий таклифни олиш ва  Саудия Арабистонига кириш учун бошқа ҳужжатларни тўплаш керак бўлади.

Дерининг сўзларига кўра, исроилликлар Саудия Aрабистонида 90 кунгача бўлишлари мумкин.

Исроил қонунларига кўра, Яман, Ироқ, Эрон, Ливан, Сурия ва Саудия Aрабистони душман давлатлари хисобланади ва фуқароларга ушбу давлатларга махсус рухсатномасиз кириш тақиқланади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил сентябрь ойида Саудия Aрабистони Қироллиги ҳукумати 49 та мамлакат фуқаролари учун кўп марталик сайёҳлик электрон визаларини жорий этди. Биринчи туристик визалар берилгандан кейин ўн кун ичида мамлакатга 24 минг сайёҳ ташриф буюрди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан