Телеграм Россияда расман блокдан чиқарилди

Телеграм Россияда расман блокдан чиқарилди

Роскомнадзор Россияда Телеграм'ни расман блокдан чиқарди. Бу ҳақда мессенжер асосчиси ва эгаси Павел Дуров маълум қилди.

Блокдан чиқариш натижасида амалда нима ўзгаради? Россиядаги Телеграм мобил иловаларининг барқарорлиги ва тезлиги ошиши керак. Телеграм каналлари ва хизматларига тўғридан-тўғри ҳаволалари VPN'га уланмасдан ҳам мавжуд бўлади, бу эса канал ва чатлар иштирокчиларининг кўпайишига олиб келади. Шу билан бирга, шахсий маълумотларни сақлаш режасида ҳеч қандай ўзгариш йўқ — шахсий маълумотларнинг махфийлиги ва шахсий ёзишмаларнинг махфийлиги барча мамлакатларда Телеграм'нинг асосий қонун-қоидаси бўлиб қолмоқда.

"Блокировкадан чиқариш ИТ-тадбиркорлар ва инвесторлар учун яхши белги бўлади, деб ўйлайман. Россия ҳукуматининг ушбу ва бошқа соҳалардаги бундай ҳаракатлари оптимизм туғдирмоқда. Умид қиламанки, ижобий ҳаракатлар йўналиши сақланиб қолади ва Россия рақамли соҳада ўз имкониятларини амалга ошира олади.

Сўнгги икки йил ичида Телеграм'дан фойдаланишда давом этган барча россияликларга раҳмат. Сизнинг ишончингиз ва қўллаб-қувватлашингиз бу вақт давомида жамоамизни илҳомлантирди. Ишонаманки, ушбу қўллаб-қувватлаш бугунги тадбирнинг сабабларидан бирига айланди" - дейди Дуров.