Telegram'нинг Android-иловасида яширин фойдали функция топилди

Telegram'нинг Android-иловасида яширин фойдали функция топилди

Аввалроқ, юртимизда жуда оммалашган Telegram иловасида видео қўнғироқ ишлай бошлагани ва уни қандай ишга тушириш ҳақида ёзгандик.

Telegram видеоқўнғироқ функциясини ишга туширди

Энди телеграмнинг компютер версиясида ҳам бир нечта аккаунтдан фойдаланиш мумкин

Энди эса унинг «яшил роботчали» қурилмаларга мўлжалланган клиентидаги битта яширин опция ҳақида сўз юритамиз.

Android-смартфонлар эгалари шундай вазиятга дуч келган бўлишса керак: Telegram'да матн тера бошлашингиз билан, унга файл бириктирувчи «скрепка» белгичаси йўқолиб қолади. Бу эса ноқулайлик туғдиради – айримлар бу белгича яна кўриниши учун ёзганини ўчиради. Тажрибалироқлар эса олдин юбориладиган файлни бириктириб, кейин матнни теришади ва бирга юборишади.

Энди эса матн тергандан сўнг ҳам ўша «скрепка»нинг вазифасини бажара олувчи функция топилди. Шунчаки, матнни териб бўлгач ёки орасида, экраннинг юқори ўнг бурчагидаги «уч нуқта»ни босасиз. Бунда файл бириктириш функцияси пастдан очилади.

Ушбу меню фақат матн майдончасида бирор белги терилганидан кейингина пайдо бўлади. Оддий режимда эса «уч нуқта» белгичаси чатнинг одатий опцияларини таклиф этади.

Ўзингиз синаб кўринг ва бу фойдали усулдан яқинларингизни ҳам бохабар қилиш учун ушбу йўриқномани улашинг.