Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






The Telegraph: Ўзбекистон дунёнинг энг саргузаштбоп жойи
19.01.2020 16:01,  
244

Буюк Британиянинг The Telegraph нашри саргузаштталаб сайёҳлар бориши тавсия этиладиган 50 та энг яхши туристик йўналишлар рўйхатини тузиб чиқди.

Рўйхатнинг биринчи поғонасидан Ўзбекистон жой олган.

“Саёҳат фақатгина Эверестни забт этиш ёки Нил бўйлаб пиёда сайр қилиш дегани эмас. Бу бироз ноодатийлик ва журъат билан бошланади. Ва эҳтимол бу йўл топиб бўлмайдиган ва радарларда кўринмайдиган масофаларга кетишни талаб қилса-да, баъзан “комфорт зона”дан чиқиб туришга тўғри келади”, - деб бошланади мақола.

The Telegraph Ўзбекистонга баҳорда, Наврўз байрамида ташриф буюришни тавсия қилади.

“Ўзбекистон шиддат билан ривожланмоқда. Жоанна Лумлининг ҳамда яқинда соддалаштирилган виза талаблари шарофати билан у ерга ташриф буюрувчилар сони ортмоқда. Шу боисдан ҳам Лумлининг телесаёҳат дастури – «Ипак йўли саргузаштлари» мутахассислари Наврўз байрамидаги Ўзбекистонни намойиш қилдилар. Бу баҳорий фестивал туристларга ўзбеклар ҳаёти ҳақида чуқур тасаввур беради. Наврўз саёҳати Хива, Бухоро ва Самақанд каби ҳайратомуз жойларни ўз ичига олади. Саёҳат давомида шу ерлик оилалар билан тушлик қилиш, элит тоифа ресторанларда овқатланиш, анъанавий ёғоч ўймакорлиги ва кулолчилик усталари ҳамда замонавий дизайнерлар ишини кузатиш, сўйилган эчки билан от устида ўйналадиган шиддатли ўйин – кўпкарини томоша қилиш ҳам мумкин», – дейилади мақолада.

Шунингдек, нашр 11 кунлик £3550 дан бошланадиган Наврўз саёҳатини тавсия қилади. Ушбу харажатлар турар жой ҳамда овқатланишни қоплайди ва у 2020 йилнинг 14 мартидан бошланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан