2020 йилнинг 12-13 январь кунлари Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
Ташриф дастурида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказиш ва Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (университет) Тошкент шаҳридаги филиалига бориш кўзда тутилган.
Шунингдек, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2020-2021 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзолаш ҳам режалаштирилмоқда.