Тоғли Қорабоғ можаросида дунё давлатлари: ким қайси томонда

Тоғли Қорабоғ можаросида дунё давлатлари: ким қайси томонда

27 сентябр, якшанба куни бир неча ўн йиллардан бери Озарбайжон ва Арманистон ўртасида низоларга сабаб бўлиб келаётган Тоғли Қорабоғда янги ҳарбий можаролар юзага келди. Иккала тарафдан ҳам камида юзга яқин қурбонлар берилди. Ушбу можароларда жаҳоннинг етакчи давлатлари, минтақавий қўшнилар ва иттифоқчилар ва умуман арман-озарлардан бошқалар кимнинг тарафини олмоқда? Ушбу можарога қандай баҳо беряпти? Қуйида шу ҳақда.

Халқаро ташкилотлар

  • БМТ: Музокараларга қайтишга чақиради;
  • ЕИ: Томонларни янгидан музокаралар ўтказишга ундайди;
  • ЕХҲТ: Масалани ёлғиз тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтади;
  • НАТО: Ҳарбий амалиётларни дарҳол тўхтатишга чақиради;

Жаҳоннинг қудратли мамлакатлари

  • АҚШ: Ташқи аралашувлар таъсирини қоралади ва иккала томонни ҳам иложи борича тезроқ музокаралар бошлашга чақиради;
  • Хитой: Вазиятдан хавотирда. У томонларни вазминликка чақиради;
  • Германия: Томонларни зудлик билан жангни тўхтатишга чорлайди;
  • Франция: Можароларни музокара йўли билан ҳал қилишга чақиради;

Қўшнилар 

  • Россия: Томонларни тинч музокараларга чақиради;
  • Владимир Путин: Минтақадаги барқарорликдан манфаатдор. Унинг сўзларига кўра, у бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаган;
  • Туркия: Бор кучи билан Озарбайжон тарафида бўлади;
  • Эрон: Томонларни тийилишга ва қайта музокараларга чақиради;
  • Грузия: Томонларни музокарага чорлайди;
  • Михаил Саакашвили (Грузиянинг собиқ президенти): Сўзсиз Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини дастаклайди;

Марказий Осиё

  • Ўзбекистон: Томонларни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақиради;
  • Афғонистон: Озарбайжон тарафида эканлигини маълум қилади;
  • Қозоғистон: Томонларни тинч музокараларга чақиради. Қозоғистон ТИВ, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасида можарони ҳал қилишнинг тинч йўлларини излашда ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади;
  • Тожикистон: Томонларни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чорлайди.

Туркманистон ва Қирғизистон ҳозирча расмий баёнот бергани йўқ.