Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистон Ўзбекистондан газ олишни кўпайтирмоқчи
28.01.2020 10:51,  
253

Тожикистон 2020 йилда Ўзбекистондан газ импорт қилишни 33%га кўпайтирмоқчи. Бу ҳақда “Тожиктрансгаз” компанияси директорининг биринчи ўринбосари Шавкат Шоимов хабар қилди

Унинг айтишича, бу йил қўшнилардан  қўшимча 200 миллион куб метр табиий газ импорт қилиш режалаштирилган. Ҳозирда “Тожиктрансгаз” раҳбарияти айни масалани муҳокама қилиш учун Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Шоимов 2019 йилда Тожикистон Ўзбекистондан 140 миллион куб метр газ сотиб олганини қайд этган. Ушбу миқдорнинг катта қисмини асосан Тожикистондаги йирик ва ўрта миқёсли корхоналар сотиб олган. 

Импорт қилинган газ нархи 17,7 миллион доллардан ортиқ бўлган. Солиштириш учун, 2018 йилда Тожикистон Ўзбекистондан 54 миллион куб метр газни 6,9 миллион долларга харид қилган.

Шуни эслатиб ўтиш керакки, импорт қилинадиган газнинг асосий истеъмолчилари Душанбедаги 1-ИЭС ва ТАЛКО тожик алюминий компанияси саналади. 

Илгарироқ Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлиги мамлакат Ўзбекистондан 9,4 миллион долларлик газ олганини айтган эди. 

Табиий газ импорти Тожикистондаги йигирмадан ортиқ корхонани ёқилғи билан таъминлашга қаратилган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан