Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистон Россиядан Москвадаги полиция бўлимида тожикистонлик вафот этгани юзасидан тушунтириш беришни талаб қилмоқда
29.11.2018 17:29,  
2843

Тожикистон Россия ҳукуматидан Москва полицияси қўлга олган тожикистонлик ҳалок бўлганига тушунтириш беришни талаб қилмоқда.

Илҳомиддин Шоев 21 ноябрь куни Москвадаги полиция участкаларидан бирида вафот этган эди. Марҳумнинг отаси ўғли полиция бўлимида қаттиқ калтаклангани оқибатида ўлганини иддао қилмоқда.

Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцевга 28 ноябрда телеграмма йўллаб, бу ҳолат юзасидан тушунтириш беришни ва тергов ўтказишни илтимос қилди.

Москва полицияси 38 ёшли Илҳомиддин Шоев қўлга олинганидан сўнг полиция участкасида юрак ҳуружи оқибатида ўлганини билдирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан