Тошкент давлат стоматология институтига янги ректор тайинланди

Тошкент давлат стоматология институтига янги ректор тайинланди

Тиббиёт фанлари доктори Нодир Қодирович Ҳайдаров Тошкент давлат стоматология институтига ректор этиб тайинланди.

Н.Ҳайдаров 2010 йилда Бухоро давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Тошкент давлат стоматология институти “Неврология ” кафедраси мудири, Тошкент давлат стоматология институти болалар стоматологияси факультети декани лавозимларида фаолият юритган. 2019 йилда Халқ депутатларининг Тошкент шаҳар кенгаши депутати этиб сайланган.

Институтнинг аввалги ректори Жасур Ризаев февраль ойида Самарқанд давлат тиббиёт институтининг ректори этиб тайинланган эди.