Тошкент ҳайвонот боғи ҳам коронавирус сабабли ёпилди

Тошкент ҳайвонот боғи ҳам коронавирус сабабли ёпилди

Тошкент ҳайвонот боғи бугун, 19 мартдан бошлаб коронавирус сабабли вақтинчалик ўз эшикларини ёпди. Бу ҳақда ҳайвонот боғининг расмий сайтида маълум қилинди.

“Бизлар бу қарорга сизларни эҳтиёт қилиш учун келдик. Жониворларнинг аҳволидан эса хавотирланишга ўрин йўқ. Зоологлар ва мутахассислар ўз ишларини давом эттиришади”, дейилади хабарда.

Шунингдек, ҳайвонот боғининг очилиши ҳақида расмий сайтда ва ижтимоий тармоқлар орқали хабар берилиши маълум қилинди.