Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳар прокуратураси чиқарган видеоролиги учун узр сўради
16.01.2020 15:39,  
1595

Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан жорий йилнинг 15 январь куни ижтимоий тармоқларда хусусан, “Instagram”, “Facebook” тармоқлари ҳамда “Telegram” каналларига жойлаштирилган иш ўрганувчиларни жиноят содир бўлган воқеа жойига олиб чиқиб ўқитиш жараёнида олинган суратлар асосида тайёрланган видеоролиги ҳақида баёнот берди.

Видеороликларда Тошкентда ўлдириб кетилган дизайнер Наримон Григоряннинг қонга беланиб ётган мурдаси расми аниқ-тиниқ кўрсатилган эди. Яна ўликхонадаги бир қанча тасвирлар ҳам бор эди.

Шаҳар прокуратурасининг айтишича, бу тасвирлар ички хизматда фойдаланиш учун тайёрланган бўлиб, расмий каналга жойлаштириш учун тайёрланган бошқа 4 та материал билан биргаликда оператор хатоси билан юкланган.

Шу сабабли, Тошкент шаҳар прокуратураси зудлик билан ушбу видеороликни расмий каналдан олиб ташлаш чораларини кўрди ва фуқаролардан мазкур ҳолат учун узр сўрайди, дейилади баёнотда.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан