Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла вафот этди​
16.09.2020 17:18,  
2115

Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов вафот этди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита хабар берди.

Хайруллоҳ домла Турматов Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида таълим олган, меҳнат фаолияти давомида Тошкент вилоятидаги «Четсув», «Қорабоғ», «Зангиота» жоме масжидлари имом-хатиби, Ангрен шаҳри бош имом-хатиби вазифаларида ишлаб келган. Сўнгги йилларда Тошкент вилояти бош имом-хатиби вазифаларида хизмат қилиб келган. 

Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ва жамоаси диний соҳада кўп йиллар самарали хизмат қилган жонкуяр уламо  Хайруллоҳ домланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди.

Ҳақ таоло марҳумнинг фарзанду аржумандлари ва барча яқинларига гўзал сабр берсин. Яратган охиратларини обод қилсин!

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан