Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент йўлларидаги камералар камар тақмаган ва телефонда сўзлашган ҳайдовчиларни ҳам «ёзишни бошлади»​
6.01.2020 15:30,  
2310

Тошкент шаҳрининг иккита чорраҳасида хавфсизлик камарини тақмаслик ҳамда телефонда сўзлашиш каби қоидабузарликларни тест режимида қайд этувчи Хитойнинг Hikvision​ компанияси томонидан ишлаб чиқарилган видеокузатув камералари ўрнатилди, деб хабар берди “Автострада.уз”.

“Ҳозир бу ишлар бизнинг тизимимизни Хитой ускунасига мослаштириш ва бизнинг ёрқин қуёш нури, ёғингарчилик, ҳарорат ўзгариши каби иқлим шароитларда қандай ишлашини кўриш учун тест режимида амалга оширилмоқда”, — Тошкент ЙҲХБ компьютерлаштирилган йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқариш тизими бўлими бошлиғи подполковник Шуҳрат Муродовнинг сўзларини келтирмоқда Daryo.uz нашри.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Тошкентдаги 115 та чорраҳа замонавий видеокамералар билан жиҳозланган.

Улар икки турдаги қоидабузарликларни қайд этади: светофорнинг тақиқловчи сигналига ўтиш ва тезликни ошириш.

Тошкентда жами 500 дан ортиқ чорраҳалар мавжуд. 2020—2021 йиллар мобайнида уларнинг барчасига видеокузатув камераларини ўрнатиш режалаштирилган.

Қайд этилишича, шаҳарда жадал суръатларда олиб борилаётган қурилиш ишлари, уларнинг натижасида шаҳар ландшафтининг ўзгариши, шунингдек бу ишларга катта маблағ сарфлаш зарурати жараённи тезлаштиришни кечиктирмоқда.

Келгусида шаҳарда ҳаракатланиш интенсивлигини қайд этадиган ва ЙҲХБ компьютер тизими орқали светофорларнинг ишлашини автоматик равишда созлайдиган камералар ўрнатилади.

Камерларнинг чекланган миқдорда ўрнатилиши, шунингдек кўп сонли чорраҳалар, йўллар, бозорларга ўрнатишдан олдин уларни синаб кўриш зарурати билан изоҳланади.

Қайд этилишича, Тошкентнинг 115 та чорраҳасига ўрнатилган камераларга чироқ ўчиши оқибатида электр таъминоти етиб бормаган тақдирда улар автоматик равишда ушбу чорраҳаларга ўрнатилган жавонлардаги иккитадан аккумуляторга уланади ва қоидабузарликларни қайд этишни давом эттиради.

Видеокамералардан олинган маълумотлар тўғридан-тўғри ЙҲХБ компьютер тизимининг серверига ўтади, у ерда автоматик равишда қайта ишланади ва у жарима ҳақидаги маълумот почта хизмати ахборот тизимига ўтади, бу эса жаримани қўллаш тўғрисидаги хабарномаларни юборишни таъминлайди. Ушбу жараён инсон аралашувисиз амалга оширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан