Тошкентда 77 ёшли эркак ўзини тўққизинчи қаватдан ташлаб юборди

Тошкентда 77 ёшли эркак ўзини тўққизинчи қаватдан ташлаб юборди

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида кекса ёшли эркак тўққиз қаватли уйдан сакраб ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Repost нашрига таяниб Daryo.uz хабар бермоқда.

Қайд этилишича, мудҳиш воқеа ҳақида туман ИИБга 14 июль куни маълумот келиб тушган. Тергов давомида аниқланишича, 1943 йилда туғилган эркак кўпқаватли уйнинг тўққизинчи қаватидан сакраб ўз жонига қасд қилган.

Эркак учта нейрожарроҳлик операциясини бошдан ўтказган бўлиб, яна битта операция қилиниши керак бўлган. Сўнгги кунларда у ўз жонига қасд қилиш ҳақида тез-тез гапирган.