Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда автобусларга видеокузатув камералари ўрнатиш бошланди
22.08.2019 19:10,  
37

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан автобусларга видеокузатув камералари ўрнатилиши бошланди. 

Компания матбуот хизмати хабарига кўра, дастлабки кузатув камералари “2 Автобус саройи” МЧЖ тасарруфидаги 5 та №24 йўналиш автобусларига ўрнатилди. Видеокузатувдан кўзланган асосий мақсад йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш.

Жамоат транспорти мониторинги қуйидаги долзарб вазиятларни ҳал этишда ёрдам беради:

- жиноят ва террорчилик ҳаракатларини олдини олиш;

- жамоат транспортини бошқаришга масъул шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларини аниқлаш;

- фуқаролар ҳаёти ва мулкини жиноий омиллар таъсиридан ҳимоя қилиш.

Шу билан бирга, видеокузатув тизимининг асосий вазифаларидан бири йўл-ҳаракати хавфсизлиги сифатини яхшилашдир. Видеокузатувдан фойдаланиш шубҳали буюмлар, шубҳали шахслар, автобус жиҳозларига зарар етказиш ҳолатлари, йўловчилар қатнови ҳисобини юритиш, автоҳалокат ҳодисаларида мунозарали ҳолатларга аниқлик киритиш ва айбдор шахсларни аниқлаш (кўп ҳолларда автобус ҳайдовчисининг айбсизлигини исботлаш) ва ҳоказо ҳолатларни аниқлаш учун хизмат қилади. 

Хабарда компания йил охиригача барча йўналишлар автобусларида видеокузатув камераларини ўрнатишни режалаштиргани қўшимча қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан