Жорий йилнинг 30 сентябрь куни соат 17:00 атрофида паркентлик Ж.Ж.Қ. Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги "Элегант текстил" биносида лифт шахтасига тушиб кетган.
Оқибатда тан жароҳати олиб, РШТЁИМ нейрохирургия жонлантириш бўлимига олиб келинган. Унга кататравма, уретра йиртилиши, ўткир сийдик тутилиши ва 2-даражали травматик шок ҳолати ташхиси қўйилган.