Тошкентда кўплаб ҳарбийларга янги хонадонлар топширилди (фото)

Тошкентда кўплаб ҳарбийларга янги хонадонлар топширилди (фото)

Байрам арафасида пойтахтнинг Яшнабод туманидаги “Олмос” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари учун бунёд этилган кўп қаватли уй-жойларни ўз эгаларига тантанали топширилди, деб хабар беради Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Ушбу уйлар Ўзбекистон президентининг 2017 йил 23 октябрдаги қарорига мувофиқ, “O‘zshahar qurilish invest” инжиниринг компанияси томонидан барпо этилган.

Байрамона тадбирда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари учун жами 11 та 7 қаватли 462 хонадондан иборат кўп қаватли уй-жойларнинг калитлари тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида байрам шукуҳи Сергели тумани 8 қурилиш ҳудудида жойлашаган янги тураржой мажмуасига ҳам кўчди.

Бу ерда ҳам 11 та 7 қаватли 438 хонадондан иборат кўркам уйларнинг калитлари ҳарбий хизматчиларга тантанали топширилди.

“Олмос” МФЙ ҳудудида Мудофаа вазирлиги харбий хизматчилари учун 2018 жами 900 хонадондан иборат 31та кўп қаватли уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилган. Шунингдек, ушбу уйларнинг биринчи қаватидан 4 та болалар боғчаси ва 1 та оилавий поликлиника ҳам ўрин олган.