Тошкентда қурилаётган 3 қаватли кўприк март ойида очилади (видео)

Тошкентда қурилаётган 3 қаватли кўприк март ойида очилади (видео)

Тошкент шаҳридаги Паркент ва Махтумқули кўчалари кесишмасида қурилаётган уч қаватли кўприкнинг қурилиш ишларини 17 мартга якунлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов маълум қилди.

МАВЗУГА ДОИР: Уч қаватли кўприк қурилиши сабаб Тошкентдаги яна бир йўл вақтинча ёпилди

Икки туманни бир-бирига боғлайдиган ва шу ҳудуддаги тирбандликларни бартараф этиш учун қурилаётган кўприк ва туннелнинг умумий лойиҳа қиймати 140 миллиард сўмни ташкил этади. Лойиҳа доирасида битта туннел, иккита йўл ўтказгич, битта ҳалқасимон йўл ва битта кўприк қурилди.

 

Айни пайтда объектда қурилиш ишлари тўлиқ якунланган, пардозлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Даврон Ҳидоятовнинг маълум қилишича, барча ободонлаштириш ва пардоз ишлари 17 март куни якунига етади ҳамда йўлнинг барча қисми ҳаракатланиш учун очилади.