Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда сув каналлари тозаланмоқда
17.07.2018 12:23,  
44

Тошкентдан оқиб ўтадиган каналлар ва уларга ёндош бўлган ҳудудларни тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда.  

“Ҳудудлардан тонналаб чиқинди ва ахлатлар чиқариб ташланди. Асосан инсон омили сабаб йиғилиб қолган маиший чиқиндилар: эски ғилдираклар, озиқ-овқатлар, идишлар ва ҳоказо. Афсуски, кўпчилик одамлар чиқиндиларни шундоққина сув бўйига улоқтириб кетаверишган ва оқибатда йиллар давомида улар катта чиқинди уюмига айланиб қолган”, - дейилган Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

Ички ишлар органлари ташаббуси билан олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари натижасида бундай манзаралар босқичма-босқич камайиб бормоқда. Бунга Бўрижар ва Найман каналлари яққол мисол бўла олади.

ИИВ хабарида айтилишича, Сергели тумани Дарёбўйи маҳалласидан оқиб ўтувчи Найман канали бугун умуман янги қиёфа акс этган. Яқин яқингача бу ерларга оёқ босиб бўлмасди. Яқин бир ой давомида Сергели ИИО ФМБ, Тошкент шаҳар ва Навоий вилояти ФВБ томонидан олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида оқар сув атрофлари тозаланиб, чиқиндилардан ҳоли ҳудудга айлантирилди.

Шунингдек, Бўрижар каналида ҳам кенг кўламли ободонлаштириш ва тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Яккасарой туман ИИО ФМБ, шаҳар ФВБ ва туман ҳокимлиги ходимлари махсус техникалар ёрдамида канал бўйини ўраб олган чиқиндилар, ёввойи ўтлардан тозаладилар. Бундан ташқари канал лабларига турли манзарали кўчатлар ўтказилиб, бу ерда одамлар сайр қиладиган кўркам макон барпо қилиш кўзда тутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан