Тошкентда улкан дарахт қулаб, еттита машинани пачоқлади (фото)

Тошкентда улкан дарахт қулаб, еттита машинани пачоқлади (фото)

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги кучли ёмғир ва унинг оқибатлари акс этган суратлар ва видеолар тарқалишда давом этмоқда.

Фойдаланувчилар Тошкентда кузатилган кучли ёмғир сабаб марказий кўчалардан бирида ҳаракатланаётган автомобиллар устига дарахт ағдарилиши акс этган суратлар билан ўртоқлашди.

Огромные деревья повалило в Ташкенте

Ана шундай ҳолатлардан бири Халқаро Вестминстер университети ёнида суратга олинган.

Огромные деревья повалило в Ташкенте

Кучли ёмғир натижасида дарахт илдизидан қўпарилиб, машиналар устига қулаб тушган. Дастлабки маълумотларга қараганда, еттитага яқин машина абгор ҳолатга келган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентни яна сув босди. Шаҳар аҳолиси ҳаттоки йўлкалардан ўтишнинг иложи йўқ эканлиги айтиб, ўз норозиликларини баён қилишди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилишича, сув тошқинларининг сабабларидан бири бу дренаж тизимларига ташланган чиқиндилардир.

Ҳокимлик вакилининг сўзларига кўра, 40 дан ортиқ ҳудудида ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилиб, ушбу тадбирлар учун 50 дан ортиқ махсус техникалар жалб этилди.

3