Тошкентда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди

Тошкентда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Тошкент шаҳрида яшаган 50 ёшли Р.Д. (эркак)да 16 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Беморга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси асорати билан кечган.

Шунингдек, бемор қандли диабет, гипертония ва эпилепсия ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.