Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда янги турдаги мобил радарлар жорий этилади
4.04.2019 16:29,  
20

Тошкент шаҳрида 25 дона янги турдаги тезликни ўлчаш мобил қурилмалари жорий этилади.

Бу вазифалар Ички ишлар вазирлиги “Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда замонавий тизимларни жорий қилиш” инвестиция лойиҳасини татбиқ этиш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳасида айтилган.

“маҳаллий корхона томонидан ишлаб чиқилган, умумий қиймати 8 млрд. сўм бўлган 10 дона  “AutoCon – SC/M TR.uz” ва 15 дона “AutoCon – SC/S TR.uz” янги турдаги тезликни ўлчаш мобил қурилмаларини ва уни тасарруф этишга зарур бўлган барча жамланмалар Тошкент шаҳрида жорий қилинсин”, - дейилган лойиҳада.

Ҳужжат лойиҳасида айтилишича, йўл ҳаракати қоидалари бузилишини фото-видео фиксация қилишнинг автоматлаштирилган тизими 2019 йилда Тошкент шаҳри ҳудудида Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳаракат хавфсизлиги компьютерлаштирилган бошқарув тизими қошида жорий этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан