Тошкентдаги кичик кўчалардан бири 14 кун давомида ёпилади

Тошкентдаги кичик кўчалардан бири 14 кун давомида ёпилади

2020-2021 йиллар Тошкент шаҳрини куз-қиш мавсумига тайёрлаш дастури доирасида 3 июлдан Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасининг Анорзор кўчасига бурилиш учун мўлжалланган қўшимча кўчадан ўтувчи магистраль иссиқлик тармоғини капитал таъмирлаш ишлари бошланмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, мазкур магистраль иссиқлик тармоғининг капитал таъмирланаётган қисмида охирги 3 йил давомида 17 да авария ҳолатлари қайд этилган.

Таъмирлаш ишлари 14 кун давомида, аҳолига иссиқ сув таъминоти узилмаган тартибда амалга оширилади.

Иш жараёнида Аҳмад Дониш кўчасининг Анорзор кўчасига бурилиш учун мўлжалланган қўшимча кўча тўлиқ ёпилади ва ушбу йўналишдаги автотранспорт қатнови асосий йўлдан амалга оширилади.

Шу муносабат билан ҳайдовчиларга юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этилмоқда.

Шунингдек, "Тошиссиққуввати” ДУК юзага келиши мумкин бўлган тирбандликлар ва ноқулайликлар учун узр сўрайди.