Трамп билан тортишув туфайли Твиттерга Германияга кўчиш таклиф этилди

Трамп билан тортишув туфайли Твиттерга Германияга кўчиш таклиф этилди

Германия Федерал иқтисодиёт вазирлигининг рақамли иқтисодиёт ва стартаплар бўйича вакили Томас Ярзомбек АҚШ президенти Доналд Трамп ижтимоий тармоқ раҳбариятини танқид қилиши фонида Американинг Твиттер компаниясини Германияга кўчиб ўтишга таклиф қилди, дея хабар беради РИА Новости.

"Хэй, Твиттер ва Жек (Дорси) (Твиттер асосчиси) - бу Германияга кўчиш учун таклиф. Бу ерда сиз ҳукуматни эркин танқид қила оласиз, шу билан бирга, сохта хабарлар билан ҳам кураша оласиз. Бизда стратаплар ва технологик компаниялар учун ажойиб экотизим мавжуд, сизнинг компаниянгиз жуда мос келади ва мен сизларга ҳар қандай эшикларни очаман", - деди Ярзонбек Твиттерда.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп агар ижтимоий тармоқ консерваторларнинг овозларини ўчиришда давом этса, уни қатъий равишда тартибга солиш ёки бутунлай ўчириб қўйиш билан таҳдид қилди.

Мавзуга доир: Tramp Tvitterni "so‘z erkinligini buzish"da aybladi