Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Трампнинг биргина твити орқали нефт нархи $35 гача кўтарилди
3.04.2020 13:58,  
712

2 апрел куни АҚШ президенти Доналд Трамп Россия ва Саудия Арабистони нефт бўйича келишувга эришгани тўғрисида твиттер орқали маълум қилди. Ушбу воқеадан бир неча дақиқа ўтиб нефт нархи кескин — 9 долларга кўтарилди.

ICE биржасида Брент маркали нефтнинг июн фючерслари нархи соат кечки 7:30 атрофида бир баррел учун $ 26 дан 35 долларгача кўтарилди. Тошкент вақти билан соат 20.00 га келиб нарх баррел учун 30,5 долларни ташкил қилди.

"Мен ҳозиргина дўстим Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси ҳамда Россия президенти Путин билан суҳбатлашдим ва мен кутаман ва умид қиламанки, нефт қазиб олиш кунига 10 млн баррелга қадар қисқартирилади. Агар бу рўй берса, бу нефт ва газ саноати учун жуда яхши бўлади! ” - деб ёзди Трамп.

Трампнинг твитидан ўн беш дақиқа ўтгач, Дмитрий Песков Путиннинг Салмон билан бўлган суҳбати ҳақидаги хабарни рад этди.

Кейинги твитда Трамп пасайиш 15 миллион баррелга етиши мумкинлигини тахмин қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан