Туркия диний ишлар бошқармаси (Диёнат) мамлакат эркаклари сочини қорага бўяши мумкин эмаслиги ҳақида фатво чиқарди. Бу ҳақда Yeni Safak нашри хабар бермоқда.
Диёнат бошқармасининг мусулмонларга қаратилган мактубида “Агар одамларни алдаш мақсади бўлмаса, соч, соқол ва мўйловни бўяш мумкин. Бироқ эркаклар сочини қора рангга бўяшига рухсат йўқ, буни қабул қилиб бўлмайди”, дейилган. Агар бу зарур бўлса, қорага эмас, хина билан бўяш тавсия қилинади.
Диёнат бошқармаси, шунингдек, ислом тамойилларига тўғри келмайдиган мусиқа тинглашни ҳам гуноҳ деб ҳисоблайди. Алкогол сотиладиган жойларда ишлаш ҳам мумкин эмас, аммо яшаш учун бошқа иложи қолмаган ҳолатлар бундан истисно.