Туркия конституциясига тузатишлар киритиш бўйича референдум 2017 йил 16 апрелда бўлиб ўтади. Бу ҳақда мамлакат Олий сайлов кенгаши раҳбари маълум қилди, , дея хабар беради Reuters.
Конституциядаги ўзгаришлар Туркияда бошқарувнинг парламентдан президентлик шаклига ўтказилишини назарда тутади.
Бу мамлакат президентига фавқулодда ҳолат ҳақида эълон қилиш, вазирлар ва юқори лавозимли давлат амалдорларини ишга тайинлаш, шунингдек, парламентни тарқатиб юбориш имконини беради.
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакатнинг президентлик бошқарув шаклига ўтишини маъқуллагани ҳақида хабар берилганди.