Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия Ўрта ер денгизида ҳарбий ҳаракатларга тайёр - Эрдоған
26.08.2020 18:26,  
576

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Анқара барча имкониятлар билан, жумладан ҳарбийлар билан Ўрта ер, Эгей ва Қора денгизларда ўз манфаатларини ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирди. Унинг Муш вилоятидаги нутқи Туркия раҳбарининг Твиттердаги саҳифасида эфирга узатилган.

Унинг сўзларига кўра, Туркия ушбу минтақалардаги улушини олади.

“Биз шерикларимизни уларни йўқ қиладиган хато қадамлардан узоқлашишга таклиф қиламиз. Туркия сабр-тоқати, имкониятлари ва қатъиятлилиги чексиз синовларга дучор бўлган мамлакат эмас", - деди президент. 

Унинг таъкидлашича, Туркия давлатига қарши бўлганлар жуда қимматга тушади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғон Fatih бурғулаш кемаси Қора денгиздаги энг йирик газ кони очганини маълум қилган эди.

Заҳиралар 320 миллиард кубометрга баҳоланмоқда. Президент бу топилмани "тарихий нисбатларнинг кашфиёти" деб атади ва фуқароларга газ етказиб бериш 2023 йилгача бошланишини қўшимча қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан