Туркия Сурия шимолий-шарқида ҳарбий операция бошлади

Туркия Сурия шимолий-шарқида ҳарбий операция бошлади

​Туркия Суриянинг шимолий-шарқида хавфсиз зона яратиш мақсадида ҳарбий операция бошлади. Бу ҳақида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.

Аввалроқ Эрдўған 6 октябрь куни Сурия шимоли-шарқида ҳарбий амалиёт ўтказилишига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилган. Бу амалиёт Анқара томонидан террорчи гуруҳ сифатида таснифланувчи курдларнинг Миллий мудофаа ортядларига қарши қаратилган.

АҚШ президенти Дональд Трамп Анқарага даҳшатли оқибатлар билан таҳдид қилди.

“Аввал ҳам қатъий таъкидлаганимдек, ҳозир ҳам қайтараман, агарда Туркия менинг буюк тенгсиз донолигимга мувофиқ чегарани кесиб ўтадиган бўлса, мен Туркия иқтисодиётини аввал қилганимдек бутунлай йўқотиб вайрон қиламан", - деб ёзди у Twitter᾽да.

Россия курдларни қўллаб-қувватламоқчи эмас.

“Биз Туркиянинг ўз хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ҳаракатларини биламиз ва бунга йўл қўямиз, Сурия ҳудудида яшириниши мумкин бўлган террористик элементларга қарши курашиш назарда тутилмоқда. Лекин яна бир бор такрорлайман: биринчи навбатда биз Суриянинг ҳудудий ва сиёсий яхлитлигига риоя қилиш кераклиги ҳақида гапирмоқдамиз”, - дея маълум қилди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

370