Туркияда карантин режими юмшатилди

Туркияда карантин режими юмшатилди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған коронавирус сабабли жорий қилинган чекловлар енгиллаштирилишини эълон қилди. Бу ҳақида маҳаллий Habertürk нашри хабар бермоқда.

Президент берган маълумотларга кўра, Туркияда 10 май куни 65 ёшдан катталар, 13 май куни 14 ёшгача бўлган болалар, 15 май куни эса 15 ёшдан 20 ёшгача бўлган ўсмирлар соат 11дан 15гача сайр қилишга чиқишлари мумкин бўлади.

Шунингдек мамлакатнинг энг катта шаҳарларидан ҳисобланган: Анталия, Эрзурум, Малатя, Мерсин, Муғла, Хатай ва Айдинда кириш-чиқишга бўлган тақиқлар олиб ташланди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда 127 659 нафар киши коронавирусга чалинди. 68 166 бемор шифо топган бўлса, 3461 киши вафот этди.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда коронавирусга чалиниш бўйича биринчи ҳолат 10 мартда маълум қилинганди, 24 апрелда эса вирусга чалинганлар сони 100 мингдан ошганди.