Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркиядаги тўнтарувга уринишдаги иштироки учун икки зобит умрбод қамоққа ҳукм қилинди
6.01.2017 12:08,  
5

Туркия суди ҳарбий полициянинг (жандармерия) икки зобитини давлат тўнтаришидаги иштироки учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда, AFP хабар бермоқда.

Таъкидланишича, бу 15 июль воқеалари бўйича чиқарилган биринчи ҳукмдир.

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, суд Туркиянинг шимолидаги Эрзурум вилоятидан бўлган. Зобитлар Туркия шимоли-шарқидаги Арзрум вилоятида хизмат қилар эди. Улар 15 июлдаги ҳарбий тўнтаришга алоқадор деб топилди.

15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси Туркия қуролли кучлари аскарлари ва зобитлари бир гуруҳи исён кўтарган. Истанбул ва Анқарада мамлакат кучлари ва исёнчилар ўртасидаги тўқнашувларда исёнчиларни ҳисобламаганда 246 киши ҳалок бўлган, 2 мингдан кўпроқ киши яраланган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан