Украинанинг собиқ бош вазири ва парламентдаги "Батькивщина" фракцияси етакчиси Юлия Тимошенко коронавирус инфекцияси юқтириб олди, деб хабар беради РИА Новости унинг матбуот котиби Марина Сорокага таяниб.
Аввалроқ Украина оммавий ахборот воситалари Тимошенко коронавирус инфектсияси билан касал бўлиб қолганлиги ҳақида хабар тарқатган, аммо бу маълумотни ҳеч ким тасдиқламаган.
"Ҳа, афсуски, бу ҳақиқат. Синов Юлия Владимировнанинг COVID-19'га чалинганини кўрсатди. Вазияти оғир деб баҳоланмоқда. Ҳарорат 39 гача. У қийналмоқда", - деб ёзди Сорока ўзининг Facebook'даги саҳифасида.