The Wall Street Journal ёзишига кўра Пентагон электромагнит рельсли пушка ER (Electromagnetic Railgun) устида ишламоқда. Хабарда айтилишича, "Рельсотрон" Болтиқбўйини Россиядан ҳимоялаш, Жанубий Хитой денгизидаги АҚШ иттифоқчиларини Хитойга қарши қўллаш учун қўлланиши мумкин. Янги қуролга порох ва портловчи модда зарур эмас. У снарядни электромагнитли рельс орқали отади. Снаряд сонияда 20 км тезликда учади.
АҚШ мудофаа вазири Роберт Уорк айтишича, Россия узоқ масофаларга отадиган қурол ишлаб чиқара олади, АҚШ бунга қарши тура олиши зарур.
АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари рельсотрон устида ишлашга ўн йил аввал киришган. Лойиҳага 1,5 млрд доллар сарфланди.