«Россия америкалик ҳарбийлар ўлдирилгани учун Толибонни мукофотланган»

«Россия америкалик ҳарбийлар ўлдирилгани учун Толибонни мукофотланган»

АҚШ разведка идоралари Россия Афғонистонда АҚШ ҳарбий кучларининг ўлдирилгани учун Россия ҳукумати ўз ҳудудида тақиқланган Толибон тарафдорларига яширин мукофот тақдим этганини аниқлади. Бу ҳақда The New York Times (NYT) нашри ўз манбаларга таяниб хабар бермоқда. Нашрнинг таъкидлашича, ҳозир Вашингтон Москванинг ҳаракатларига расмий муносабат билдириш вариантларини кўриб чиқмоқда.

Қўшма Штатлар разведкаси қўлга олинган террорчилар ва жиноятчиларни сўроқ қилиш асосида Россия Афғонистондаги халқаро коалиция кучлари таркибига кирувчи АҚШ ҳарбийларини ўлдиришда иштирок этган деган хулосага келди. Қотилликлар қай тарзда тўланган ва уларнинг нархи қанақа бўлганлиги ҳақида газеталарда айтилмаган.

NYT суҳбатдошларига кўра, Россиянинг ҳаракатлари 2019 йилга тааллуқли. 2019 йилда АҚШнинг 20 ҳарбийси Афғонистонда ҳалок бўлган, аммо улардан қайсиларининг ўлими учун Россия мукофотлагани маълум эмас. 

Nyu York Times хабарига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Россиянинг сўнгги бир неча ой ичида қилган ҳаракатларига жавоб чоралари устида иш олиб бормоқда. Оқ уй санкцияларни қўллаш вариантини ҳам, норозилик нотасини эълон қилишни ҳам кўриб чиқмоқда. Манбалар Вашингтон нима учун жавоб ҳақида расмий баёнот бермаганлигини маълум қилмади.

Газета билан боғланган Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Кремл Оқ уйнинг айбловларидан бехабарлигини айтди. "Агар кимдир уларни тақдим этса, биз жавоб берамиз", - дея қўшимча қилди Песков. Толибон вакили, шунингдек, Миллий Хавфсизлик Кенгаши, Пентагон, Давлат департаменти ва Марказий разведка бошқармаси матбуот хизмати расмий изоҳ беришдан бош тортди.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистондаги сиёсий инқирозни тинч йўл билан ҳал этиш жараёни давом этмоқда. 2018-2019 йилларда Афғонистонда тинчлик муаммоси доимий равишда бузилиб, афғонлараро музокаралар кейинга қолдирилди. 2020 йил 29 февралда АҚШ ва Толибон ўртасида хорижий қўшинларнинг Афғонистондан босқичма-босқич олиб чиқилиши, асирларнинг ҳар икки томондан озод этилиши ва Толибон иштирокида янги ҳукумат тузилишини ўз ичига олган тинчлик битими имзоланди. 14 июн куни расмий Кобул ва Толибон афғонлараро музокараларнинг биринчи босқичини ўтказишга келишиб олдилар.