Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Афғонистонда 400 нафар «Толибон» аъзоси озод қилинишини олқишлайди
11.08.2020 14:23,  
324

Ўзбекистон афғонлараро инклузив музокаралар олиб бориш йўлидаги сўнгги тўсиқни олишга хизмат қилган 400 нафар «Толибон» аъзосини озод қилиш тўғрисидаги Афғонистоннинг Маслаҳат Лоя Жирғаси қарорини олқишлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.

Баёнотга кўра, Ўзбекистон томони Доҳада Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида музокаралар жараёни бошланишини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва афғон заминида узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликка эришиш йўлида томонлар сиёсий ирода, конструктив ёндашув ва муросага тайёр эканликларини намойиш этишларига умид билдиради.

«Ўзбекистон Республикаси тинчлик жараёнини илгари суришда ҳар жиҳатдан ёрдам кўрсатишда давом этади ва афғон халқига тинч келажак ва фаровон давлат қуришда ҳар томонлама кўмаклашишга қатъиян тайёр эканлигини маълум қилади», — дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Аввалроқ Ўзбекистон Афғонистон раҳбарларининг инклюзив музокаралар жамоасини шакллантириш тўғрисидаги келишувини қўллаб-қувватлаганди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 29 февраль куни Қатар пойтахти Доҳада АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод ҳамда «Толибон» ҳаракати етакчисининг ўринбосари, ҳаракатнинг Қатардаги офиси раҳбари мулла Абдулла Ғани Бародар келишув битимини имзолаган эди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация ҳам ушбу тинчлик музокараларида иштирок этган. «Толибон» ҳаракати Ўзбекистоннинг Афғонистон можаросини ҳал этишдаги саъй-ҳаракатларини эътироф этганди.

2020 йилнинг март ойида Афғонистон президенти Ашраф Ғани асирга олинган «Толибон» радикал ҳаракати аъзоларини афв этиш ва озод этиш ҳақидаги фармонни имзолаган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан