Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойда нефтга бўлган талаб кунига қарийб 3 миллион баррелга тушиб кетди
4.02.2020 10:26,  
236

Хитойда ёқилғига бўлган талабнинг пасайиши ҳақидаги хабарлардан сўнг, "Brent" маркали нефтнинг бир баррели 54,7 долларгача тушиб кетди. Лондон фонд биржасидаги савдоларда 3,4% га пасайишни ташкил этди. Жорий этилган нарх охирги 13 ой ичида энг паст бўлди, дея хабар беради "Интерфакс".

"WТI" маркали нефтнинг нархи ҳам бир баррели 50,5 долларни ташкил этди. "Bloomberg" маълумотларига кўра, нархларнинг пасайиши Хитойда янги коронавируснинг тарқалиши фонида нефтга бўлган талаб кунига қарийб 3 миллион баррелга тушиб кетган, бу эса истеъмолнинг 20% ни ташкил этади.

Aгентликнинг маълумотларига кўра, бу 2008-2009 йиллардаги молиявий инқироз ва Нью-Йоркдаги 11 сентябрь терактидан сўнг кутилмаган пасайишлар давридан бери энг жиддий зарба бўлди.

"Fitch Ratings" рейтинг агентлиги экспертларининг фикрига кўра, "OPEK+" давлатлари коронавируснинг тарқалиши фонида нефть қазиб олиш ҳажмининг пасайишини тезлаштириши керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан