Хитойда Россиядан келтирилган денгиз маҳсулотлари қадоғида коронавирус аниқланди

Хитойда Россиядан келтирилган денгиз маҳсулотлари қадоғида коронавирус аниқланди

Фото: Anthony Kwan / Getty Images

Хитойда Россиядан олиб келинган музлатилган калмар қадоқларида аниқланди, деб хабар берди Синхуа агентлиги.

Чанчун шаҳрида ўтказилган навбатдаги текширувлардан бирида COVID-19'ли қадоқ топилган. Намуна коронавирус нуклеин кислотаси учун ижобий натижа берди.

Вирус мавжудлиги икки марта тасдиқланган. Маълумотлар, шу жумладан Чанчун касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази томонидан текширилди.

Агентликнинг маълумотларига кўра, худди шу партиядан 10 кг денгиз махсулотлари Фую шаҳрига етиб келган. Ҳокимият ушбу калмарларни сотиб оладиган барча аҳолидан коронавирусга текширилишни сўради.

Аввалроқ Хитойда коронавирусни қадоқларда аниқлаш ҳолатлари қайд этилган. Reuters'нинг август ойида хабар беришича, Эквадордан Хитой шарқидаги Анҳой вилоятига импорт қилинадиган маҳсулотлар жўнатилишида келган қисқичбақалар қадоғида вирус зарралари топилган. Шандун вилоятида ҳам худди шундай ҳолат қайд этилган.

COVID-19 эпидемияси биринчи марта 2019 йил декабр ойининг охирида Хитойнинг Ухан шаҳрида қайд этилди. Март ойининг охирида ХХР Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси эпидемиянинг бутун мамлакатда тарқалиши тўхтатилганлигини эълон қилди. Шанхайда пневмонияни даволаш бўйича экспертлар гуруҳи раҳбари Чжан Вэнхун шу йилнинг ноябр ойида Хитойда коронавируснинг иккинчи тўлқини кутилаётганини тахмин қилди. Шунингдек, у бу қадар тезкор бўлмаслигига ишонч билдирди.

Бугунги кунга келиб Хитойда 90,3 минг коронавирус инфекцияси қайд этилган, 4737 киши вафот этган. Баҳорга келиб, мамлакатда вирус тарқалиши амалда тўхтатилди. Август ойи охиридан бошлаб мамлакатда кунига 20-40 дан ортиқ коронавирус касаллиги қайд этилмаган.