“Хоразм миллий табиат боғи ташкил қилиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Хоразм вилоятининг Урганч, Хонқа, Хива, Янгибозор ва Ҳазорасп туманларида умумий майдони 21687,5 гектар (216 кв км) бўлган Хоразм миллий табиат боғи ташкил этилади.
Табиат боғи Давлат экология қўмитасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Шунингдек қарор билан, Хоразм миллий табиат боғига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериладиган ер участкаларининг майдони ҳамда табиат боғининг қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналари учун ажратиладиган ер майдонлари тасдиқланди.