Хоразм вилояти ҳокими Малайзияга йўл олмоқда

Хоразм вилояти ҳокими Малайзияга йўл олмоқда

Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов бошчилигидаги вилоят ишбилармонлар вакиллари иштирокидаги делегация 23-26 январь кунлари Малайзияда бўлади, деб хабар қилмоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ташриф доирасида вазирликлар, идоралар, йирик саноат корхоналари, импортёрлар, туристик компаниялар ва олий таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилади, шунингдек, Малайзия ташқи савдо тараққиёти корпорацияси, Малайзия ишлаб чиқарувчилари федерацияси билан ҳамкорликда бизнес форуми ва «Б2Б» шаклида музокаралар бўлиб ўтади, дейилган Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси маълумотида.  

Келишувлар натижаларига кўра истиқболли сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш, маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилиш ва Малайзиянинг етакчи университетлари филиалларини Хоразм вилоятида очиш бўйича ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан, республикага инвестицияларни фаол жалб қилиш мақсадида, вилоят ҳокимиятлари ва элчихоналар ҳамкорликда хорижий мамлакатларда Ўзбекистон сармоявий ҳамда туристик салоҳиятларини кенг намойиш қилиш билан шуғулланади.   

2