Яна бир мамлакат бизнесини Хитойдан кўчирган тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари ваъда қилмоқда

Яна бир мамлакат бизнесини Хитойдан кўчирган тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари ваъда қилмоқда

АҚШ ҳукумати ишлаб чиқариш қувватларини Хитойдан ўз ватанига ўтказган АҚШ компанияларига солиқ имтиёзларини беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Доналд Трамп маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу мамлакатда иш ўринлари сонининг кўпайишига олиб келади.

"Биз Хитойдан АҚШга иш жойларини қайтарадиган компаниялар учун солиқ имтиёзларини жорий қиламиз", деди Трамп Миннесота штатидаги ўз тарафдорлари олдида сўзлаган нутқида (Reuters президентдан иқтибос келтиради). Унинг фикрига кўра, ушбу қарор ўн ой ичида АҚШда 10 миллион иш жойини яратади.

Август ойида Доналд Трамп бир қатор хитой компанияларини, шу жумладан Алибаба IT-компаниясини АҚШда ишлашини тақиқлаш ҳақида ўйлаётганини айтди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти, агар Microsoft ёки бошқа АҚШ компанияси уни сотиб олмаса, Хитойнинг TikTok иловаси 15 сентябрдан бошлаб АҚШда ишлашни тўхтатишини эълон қилган эди.

Япония Хитойни тарк этаётган компаниялари учун субсидия тўлайди