Япония Хитойни тарк этаётган компаниялари учун субсидия тўлайди

Япония Хитойни тарк этаётган компаниялари учун субсидия тўлайди

Фото: Economywatch

Хитойдаги ишлаб чиқаришга бўлган қарамликни камайтириш ва таъминот занжири хавфсизлигини таъминлаш учун Япония ҳукумати заводларини Хитой ташқарисидан Япония ёки Жануби-шарқий Осиё давлатларига кўчирган япон ширкатларига пул тўлашни бошлайди. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар бермоқда. 

57 та компанияга, жумладан хусусий Iris Ohyama Inc. ҳамда Sharp Corp. ширкатлари Японияда ишлаб чиқаришга инвестиция киритиш учун япон ҳукуматидан 57,4 млрд. иена ($536 млн.) субсидия олади. 

Яна 30 ширкат Вьетнам, Мянма, Таиланд ва Жануби-шарқий Осиёнинг бошқа мамлакатларига сармоялар киритиш учун пул олади, бунда пул миқдори ҳақида маълумот берилмаган.

Nikkei газетасининг ёзишича, Япония ҳукумати дастлабки турда жами 70 миллиард иена тўлайди. Ҳукумат томонидан апрел ойидан бошлаб 243,5 млрд. иена тўлаб бошланди, бу маблағлар компанияларга ишлаб чиқаришни ўз мамлакатига ёки бошқа давлатларга кўчиришга ёрдам беради.

АҚШ ва Хитой муносабатлари ёмонлашгани ва савдо уруши кучайгани сайин АҚШ ва бошқа жойларда Хитойнинг иқтисодиёти ва фирмаларини қандай қилиб "бирлаштириш" ҳақида мунозаралар кучайиб бормоқда. Япониянинг қарори, Хитойдан уйга инвестицияларни қайтаришга қаратилган 2019 йилдаги Тайвань сиёсатига ўхшайди. Ҳозирга қадар бошқа ҳеч бир давлат ўзгаришни рағбатлантириш учун аниқ сиёсат юритмаган.

Умуман олганда Хитой Япониянинг энг йирик савдо ҳамкори бўлиб, япон компаниялари у ерга катта сармоялар киритмоқда. Коронавирус пандемиясининг тарқалиши ушбу иқтисодий алоқаларга ва Хитойнинг Япониядаги обрўсига путур етказди. Бош вазир Синдзо Абэ ҳукумати 2012 йилдаги Японияга қарши ҳаракатларидан кейин йиллар давомида Хитой билан муносабатларни яхшилашга ҳаракат қилмоқда, аммо пандемия ва Шарқий Хитой денгизидаги ороллар ва газ конларига оид давом этаётган ҳудудий тортишувлар бу ҳаракатларга путур етказди.