Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Яна ис гази, яна қурбонлар. Навоийда ис газидан икки киши вафот этди
21.11.2019 12:24,  
291

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида эр-хотин ис газидан вафот этди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Туманнинг "Гулистон" МФЙда яшовчи 1988 йилда тўғилган фуқаро А.Т ҳамда унинг турмуш ўртоғи 1989 йилда Г. Б ўз яшаш уйининг ҳаммомида ўлик ҳолда топилган.

Маълум бўлишича ҳаммомнинг иситиш печи носоз ҳолда бўлган.

Ёш оиланинг уч нафар фарзанди бор. Уларнинг энг кичиги 3 ойлик.

Сўнгги ойларда ис газидан вафот этиш ҳоллари жуда кўп учрамоқда:

19.11.2019. Жиззах вилояти, Зомин тумани ИИБ 10-сонли бўлинмаси биносида қурилиш ишларини амалга ошираётган 7 нафар ёлланма ишчилар ис газидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этишди.

17.11.2019. Наманган вилояти, Уйчи тумани “Дўстлик” МФЙ, Миришкор кўчасидаги уйда хонадон соҳибининг турмуш ўртоғи ва икки нафар фарзанди вафот этди.

15.11.2019. Жиззах вилояти, Дўстлик туманининг Ғафур Ғуломов маҳалласида яшовчи Р.Р., турмуш ўртоғи У.Р. ҳамда фарзанди Ш.Р. лар яшаш хонадони ошхонасида ўрнатилган газ плитасидан чиққан ис газидан заҳарланган. Оқибатда Р.Р. воқеа жойида вафот этди, унинг оила аъзолари У.Р. ҳамда Ш.Р. лар шифохонага ётқизилди.

11.11.2019. Фарғона вилоятининг Риштон тумани «Зарариқ» маҳалласида яшаган опа-сингил яшаш табиий газдан заҳарланиб вафот этди.

11.11.2019. Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани, “Сурум” МФЙ, Намунали уй кўчасида жойлашган 1-уйнинг иситиш қозонидан табиий газнинг сизиб чиқиши натижасида чақнаш содир бўлди. Бунинг оқибатида уйнинг том қисми қулаб тушган ва уй жиҳозлари ёнган. 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этди.

10.11.2019. Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Е.А. ва унинг турмуш ўртоғи қўлбола усулда ясалган иситиш қозони ўчоғига уланган табиий газ угаридан (ис гази) заҳарланиб, вафот этдилар.

2.11.2019. Самарқанд шаҳар, Боёвут кўчасида яшовчи фуқаро Ф.К. яшаш хонадонида ўрнатилган сув иситиш газ “колонка“сидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этди.

28.10.2019. Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Туркистон кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг хонадонларидан бирига ўрнатилган буғ қозонининг дудбўрони қозондан ажралиб қолганлиги сабабли, хонадон ичида ис гази тўпланишига олиб келган. Натижада хонадон соҳиби ва 2 нафар оила аъзолари ис газидан заҳарланиб вафот этишди.

22.10.2019. Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, Остона қишлоғида яшовчи фуқаро К.Ғ. (1974 й.т., якка тартибдаги тадбиркор), турмуш ўртоғи ва 2 нафар фарзандлари қўлбола иситиш печини ёнида ухлаб қолиб, хона ичига тарқалган ис газидан заҳарланиб, вафот этдилар.

Қачонгача ватандошларимиз ис газидан заҳарланиб ўлади?

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан