Fortune нашрининг энг тез ўсаётган компаниялари рейтингига кирган ягона МДҲ компанияси номи маълум қилинди

Fortune нашрининг энг тез ўсаётган компаниялари рейтингига кирган ягона МДҲ компанияси номи маълум қилинди

Яндекс компанияси Fortune нашрининг дунёдаги энг тез ривожланаётган компаниялари 100 талигига кирган ягона МДҲ компанияси бўлди. У рейтингнинг 24-поғонасига муносиб кўрилган.

Ўтган йили компаниянинг даромади бир йил аввалгига қараганда 34 %га ортиб, 2.13 млрд $га, бозор қиймати эса 12.412 млрд $га етган.

Fortune 100 рўйхатининг биринчи ўнлигига АҚШ, Хитой ҳамда Бермуд оролларидан рўйхатдан ўтган компаниялар кирган.

Биринчи ўринни Хитойнинг Интернет соҳасидаги гигант компанияси Момо эгаллади. Компания ўтган йили 141% лик даромадга эришиб, жами 340 млн $ соф фойда ишлаб топган.

Рўйхатда Amazon.com ва Facebook каби техногигантлар ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Fortune 100 — бу АҚШдаги 100 та энг йирик давлат ва хусусий компанияларнинг йиллик рўйхати. Унинг таркибига акциялари АҚШ биржаларида сотиладиган ва SEC (АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссия)га ҳар чоракда ҳисобот тақдим этадиган компаниялар киради. Рейтингда улар даромадларнинг ўсиш суръати, ҳар бир акциядаги даромаднинг ўсиши ва уч йил давомида йиллик умумий даромадлар бўйича жойлаштирилган.