Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янги Зеландияда барча масжидлар вақтинча ёпилиши мумкин. Қурбонлар сони 50 кишига етди
16.03.2019 12:59,  
4

Янги Зеландия полицияси мамлакатдаги барча масжидлар вақтинча фаолиятини тўхтатсин, деган таклиф билан чиқди. Қонунни ҳимоя қилувчи ташкилотнинг тегишли аризаси Twitter'нинг расмий саҳифасида эълон қилинди.

15 март куни Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги иккита масжидда содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида қурбонлари сони 50кишига етди, 55 га яқин киши жароҳат олди.

Таъкидланишича, отишманинг иштирокчиларидан бири, ўнлаб мусулмонларни отиб ташлаган австралиялик Брентон Таррантни норвегиялик террорчи Андерс Брейвик каби радикал миллатчилар илҳомлантирган.

Унда, шунингдек, собиқ Югославиядаги ҳарбий жиноятлар бўйича трибунал томонидан судланган сербиялик сиёсатчилар ҳам қизиқиш уйғотган. Жумладан, қотил Facebook ижтимоий тармоғи орқали олиб борган трансляциясида ҳужум олдидан босниялик серблар етакчиси Радован Каражичга бағишланган қўшиқ куйлаган.

Тарант ҳужумда қўллаган милтиғи ва унга ўқдонларга мусулмонларга қарши жанглар олиб борган саркардалар фамилияларини ёзиб чиққан бўлган.

Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн бўлиб ўтган воқеаларни теракт деб атаган. ОАВнинг таъкидлашича, бу мамлакатда 1943 йилдан бери содир этилган энг оммавий қотилликдир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан