Америкалик олимлар 130 минг йиллик иқлим тарихини ўрганиб чиқиб, Яқин Шарқ минтақасидаги қурғоқчилик яна 10 минг йил давом этади, деган хулосага келди. Уларнинг хулосаси Journal of Quaternary Science журналида чоп этилди.
Тадқиқот муаллифларидан бири “Яқин Шарқ давлатлари раҳбарлари ҳозирги иқлим вақтинча ва яқин келажакда минтақага сув қайтади, деб ишонишга мойилдир. Бизнинг тадқиқотимиз бу аксинчалигини кўрсатди: ёғин-сочинлар миқдори камаяди, Яқин Шарқдаги намликнинг асосий манбаи бўлмиш Ўрта Ер денгизидаги ёмғирлар такрорийлиги эса янада тушиб кетади”, деб ёзди.
Тахминларга кўра, об-ҳавонинг оламшумул даражада ўзгариши Ер ўз орбитасида айланишидаги ўзгаришга ёки уммон оқимлари миграциясига боғлиқдир. Яқин Шарқ иқлими ҳар минглаб йиллар орасида нам ва совуқ иқлимдан қуруқ ва иссиққа ўзгаради. Бу жараён такрорланиб туради.
Олимлар минтақада бу жараён навбатдаги илиқ фазага ўтгани ва яна 10 минг давом этишини таъкидлаяпти. Шунинг учун Яқин Шарқликлар сув муаммоси эрта-индин ҳал бўлишига умид қилиши керак эмас.